Лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрлари фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда юритилади. Реестрлардаги ахборот очиқдир.
Лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларида қуйидагилар акс эттирилади:
юридик шахс учун — номи, жойлашган ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), фаолият (ҳаракатлар) амалга ошириладиган манзил;
хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга оширувчи филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги ахборот;
берилган лицензияларнинг, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг ва хабарномалар санаси ва тартиб рақамлари;
чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар учун — лицензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари;
амалга оширилиши учун лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат талаб қилинадиган, шунингдек хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият (ҳаракатлар) тури (кичик тури);
лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда саналари;
лицензияларни чақириб олиш асослари ва саналари;
хабардор қилувчининг фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга оширишга доир тақиқнинг муддати тўғрисидаги ахборот;
лицензияга, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга ўзгартишлар киритиш, шунингдек хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни (ҳаракатларни) ўзгартириш ҳақидаги хабарномани юбориш асослари ҳамда саналари;
фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга оширишга доир тақиқнинг қолган муддати.
lex.uz’dagi asl matn«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун
11-modda. Лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрлари
Oddiy tilda
РЕЕСТРЛАР НИМА ИШЛАЙДИ
Лицензиялар ва рухсатлар реестри — бу электрон база, ундаги барча маълумот ҳар кимга очиқ. Унда кимга лицензия берилгани, қачон берилгани ва қандай фаолиятга рухсат берилгани ёзилади.
КИМГА ТЕГИШЛИ
Бизнес қилувчи юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек давлат органларига.
АМАЛДА
Масалан, сиз дўкон очмоқчи бўлсангиз, давлат реестрида сизнинг номингиз, манзилингиз, лицензия рақами ва қачон тугашини кўра олади. Агар лицензияни тўхтатиб қўйса, бу ҳам реестрда ёзилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.