Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
кредит битими — кредит, қарз, лизинг, факторинг, суғурта шартномаси ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни қарзга беришни, шу жумладан товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўловни бўнак (олдиндан тўлаш), кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида беришни назарда тутувчи бошқа шартномалар;
кредит ахбороти алмашинуви — кредит бюроси, кредит ахбороти субъекти, кредит ахборотини етказиб берувчи ва кредит ахборотидан фойдаланувчининг кредит тарихини шакллантириш ҳамда кредит ҳисоботини тақдим этиш мақсадида кредит ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш, сақлаш, тақдим этиш, ундан фойдаланиш ва кредит ахборотини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлиги;
кредит ахбороти субъекти — кредит битими бўйича тегишинча қарз олувчи (қарздор), лизинг олувчи, кафил, кафолат берувчи, гаровга қўювчи ва суғурта қилдирувчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек ўзининг кредит битими тузишини тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисида кредит бюроларига маълумотлар киритиш ҳақида ариза берган жисмоний шахс;
кредит ахборотини етказиб берувчи — кредит ахборотини кредит бюросига тақдим этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
кредит ахборотидан фойдаланувчи — кредит битими бўйича тегишинча кредитор, лизинг берувчи, гаровга олувчи ва суғурталовчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек қонунчиликка мувофиқ кредит ахборотидан фойдаланиш ваколатига эга бўлган юридик шахс;
кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри — кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базаси.
lex.uz’dagi asl matn«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун
3-modda. Асосий тушунчалар
(3-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Oddiy tilda
**Кредит битими**
Нимани ангlatadi: Бу банк кредити, қарз, машина ёки уй ижарасидан бошлаб, товар ёки хизмат учун бўнак (олдиндан) ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартномаларигача бўлган барча келишувларни ўз ичига олади. Қисқаси, пул ёки мол-мулк қарзга берилганда ёки товар кейинчалик тўланадиган шартда берилганда кредит битими юзага келади.
Кимга tegishli: Банклар, микрокредит ташкилотлари, дўконлар ва бошқа юридик шахслар кредит битимини тузади.
Amalda: Сиз банкдан уй сотиб олиш учун 10 йил мудданга кредит олдингиз. Бу кредит битимидир. Ёки дўконда телевизор сотувчи сизга "3 ойда тўлаш" шартида товар берса, бу ҳам кредит битимидир.
---
**Кредит ахбороти алмашинуви**
Нимани ангlatadi: Бу банклар ва кредит ташкилотлари орасида одамларнинг қарз олиш ва тўлаш тарихи ҳақида маълумот алмашиниши. Ҳар бир одам қачон қарз олди, қачон тўлади, қачон тўлаб қолди — бу ҳамма маълумотлар сақланади ва керак бўлганда банклар б
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.