Кредит бюроси:
кредит ахборотининг электрон шаклдаги маълумотлар базасини юритиши ва уни мунтазам равишда янгилаб бориши;
кредит ахбороти келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай уни кредит тарихининг таркибига киритиши;
кредит ахборотининг холислиги ва ишончлилигини таъминлаши;
ахборотни ҳимоя қилиш хизматини ташкил этиши;
кредит ахбороти алмашинувини фақат ушбу Қонун 24-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ амалга ошириши;
кредит ахбороти субъектларига, кредит ахборотини етказиб берувчиларга ва кредит ахборотидан фойдаланувчиларга кредит ахборотидаги нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни аниқлаш ҳамда тузатишда кўмаклашиши;
кредит ахбороти субъектининг рейтинг баҳосини ҳисоблаш услубини ва кредит ахбороти субъектини рейтинг баҳолашга таъсир қилган омилларни кредит ахбороти субъектининг ёки кредит ахборотидан фойдаланувчининг талабига кўра тушунтириб бериши;
кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида жисмоний шахснинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ахборотни кредит ахбороти субъектларига ва кредит ахборотидан фойдаланувчиларга уларнинг сўровларига асосан бериши;
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ва бошқа маълумотларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этиши;
кредит ахборотининг беш йил мобайнида сақланишини таъминлаши шарт.
Кредит бюросининг зиммасида қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонун
14-modda. Кредит бюросининг мажбуриятлари
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.