«Korrupsiyaga qarshi kurashish to'g'risida»gi qonun

28¹-modda. Давлат органлари ва ташкилотлари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг хавфсизлик кафолатлари

(28¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)

Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясидадир. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларининг турар жойига ёки хизмат хонасига, фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, уларда тинтув ўтказиш ёки улардан ашёни олиш, уларнинг телефондаги сўзлашувларини эшитиш, ходимларни кўздан кечириш ва уларни шахсий тинтув қилиш, шунингдек уларнинг хат-хабарларини, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш, олиб қўйиш ёхуд олиш фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ёзма рухсати билан, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимини, шу жумладан у билан меҳнат шартномаси тугатилганидан ёки хизматдан бўшатилганидан кейин икки йил ичида собиқ ходимини гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилишга, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга ва ушлаб туришга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори хабардор этилган ҳолда, белгиланган тартибда йўл қўйилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимларига нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.