Qonunlar bazasi · Konst

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

155 ta modda · 28 bob. Har modda to‘liq matni va oddiy tilda izohi bilan alohida sahifada.

I боб. Давлат суверенитети

  1. 1-modda.Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
  2. 2-modda.Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият
  3. 3-modda.Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти органларининг тизимини
  4. 4-modda.Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
  5. 5-modda.Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
  6. 6-modda.Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри.

II боб. Халқ ҳокимиятчилиги

  1. 7-modda.Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир.
  2. 8-modda.Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.
  3. 9-modda.Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига — референдумга
  4. 10-modda.Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
  5. 11-modda.Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига
  6. 12-modda.Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади.
  7. 13-modda.Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги,
  8. 14-modda.Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий

III боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги

  1. 15-modda.Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
  2. 16-modda.Ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи

IV боб. Ташқи сиёсат

  1. 17-modda.Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир.
  2. 18-modda.Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама

V боб. Умумий қоидалар

  1. 19-modda.Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан
  2. 20-modda.Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
  3. 21-modda.Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган

VI боб. Фуқаролик

  1. 22-modda.Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
  2. 23-modda.Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни
  3. 24-modda.Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари

VII боб. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар

  1. 25-modda.Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш
  2. 26-modda.Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
  3. 27-modda.Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.
  4. 28-modda.Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли
  5. 29-modda.Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат
  6. 30-modda.Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан
  7. 31-modda.Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя
  8. 32-modda.Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар
  9. 33-modda.Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.
  10. 34-modda.Давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳар кимга
  11. 35-modda.Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик

VIII боб. Сиёсий ҳуқуқлар

  1. 36-modda.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали
  2. 37-modda.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.
  3. 38-modda.Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар
  4. 39-modda.Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш,
  5. 40-modda.Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини

IX боб. Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар

  1. 41-modda.Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.
  2. 42-modda.Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган
  3. 43-modda.Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш
  4. 44-modda.Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари
  5. 45-modda.Ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга.
  6. 46-modda.Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, шунингдек боқувчисини йўқотганда ва қонунда назарда
  7. 47-modda.Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.
  8. 48-modda.Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
  9. 49-modda.Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга.
  10. 50-modda.Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.
  11. 51-modda.Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.
  12. 52-modda.Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш
  13. 53-modda.Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал

X боб. Инсон ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари

  1. 54-modda.Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.
  2. 55-modda.Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
  3. 56-modda.Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда
  4. 57-modda.Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа
  5. 58-modda.Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

XI боб. Фуқароларнинг бурчлари

  1. 59-modda.Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.
  2. 60-modda.Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини
  3. 61-modda.Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт.
  4. 62-modda.Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
  5. 63-modda.Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт.
  6. 64-modda.Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда

XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари

  1. 65-modda.Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил
  2. 66-modda.Мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан
  3. 67-modda.Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.
  4. 68-modda.Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан

XIII боб. Фуқаролик жамияти институтлари

  1. 69-modda.Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг
  2. 70-modda.Ўзбекистон Республикасида касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар ташкилотлари,
  3. 71-modda.Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий
  4. 72-modda.Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга
  5. 73-modda.Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар.
  6. 74-modda.Сиёсий партиялар турли ижтимоий табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик
  7. 75-modda.Диний ташкилотлар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятига аралашмайд

XIV боб. Оила, болалар ва ёшлар

  1. 76-modda.Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
  2. 77-modda.Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси,
  3. 78-modda.Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
  4. 79-modda.Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди,
  5. 80-modda.Вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

XV боб. Оммавий ахборот воситалари

  1. 81-modda.Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.
  2. 82-modda.Цензурага йўл қўйилмайди.

XVI боб. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши

  1. 83-modda.Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон
  2. 84-modda.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар,

XVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси

  1. 85-modda.Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
  2. 86-modda.Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
  3. 87-modda.Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
  4. 88-modda.Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон
  5. 89-modda.Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдум
  6. 90-modda.Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғ

XVIII боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

  1. 91-modda.Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
  2. 92-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан
  3. 93-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан
  4. 94-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатлари қуйидагилардан иборат:
  5. 95-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатлари қуйидагилардан иборат:
  6. 96-modda.Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги
  7. 97-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан
  8. 98-modda.Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали
  9. 99-modda.Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти
  10. 100-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг
  11. 101-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат
  12. 102-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик
  13. 103-modda.Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари
  14. 104-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларига ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик

XIX боб. Ўзбекистон Республикасининг Президенти

  1. 105-modda.Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият
  2. 106-modda.Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита
  3. 107-modda.Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши,
  4. 108-modda.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган
  5. 109-modda.Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
  6. 110-modda.Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республикан
  7. 111-modda.Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар
  8. 112-modda.Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари
  9. 113-modda.Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти умрбод Ўзбекистон Республикаси

XX боб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

  1. 114-modda.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
  2. 115-modda.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
  3. 116-modda.Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун
  4. 117-modda.Ўзбекистон Республикаси Бош вазири:
  5. 118-modda.Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари
  6. 119-modda.Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар

XXI боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

  1. 120-modda.Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат
  2. 121-modda.Тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади.
  3. 122-modda.Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
  4. 123-modda.Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
  5. 124-modda.Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ва лавозимидан
  6. 125-modda.Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади ҳамда ўзи раҳбарлик қилаётган
  7. 126-modda.Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудуддаги барча ташкилотлар, шунингдек мансабдор
  8. 127-modda.Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда фуқароларнинг

XXII боб. Сайлов тизими

  1. 128-modda.Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.
  2. 129-modda.Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар

XXIII боб. Суд ҳокимияти

  1. 130-modda.Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
  2. 131-modda.Ўзбекистон Республикасида суд тизими ва судлар фаолиятининг тартиби қонун билан белгиланади.
  3. 132-modda.Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга
  4. 133-modda.Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
  5. 134-modda.Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятинин
  6. 135-modda.Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи бўлиб, у судьялар корпусининг
  7. 136-modda.Судьялар мустақилдирлар, фақат Конституция ва қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга
  8. 137-modda.Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
  9. 138-modda.Суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун
  10. 139-modda.Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли
  11. 140-modda.Судларнинг фаолиятини молиялаштириш фақат Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилади ҳамда

ХХIV боб. Адвокатура

  1. 141-modda.Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади.
  2. 142-modda.Адвокат ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганда унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

XXV боб. Прокуратура

  1. 143-modda.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг
  2. 144-modda.Прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади.
  3. 145-modda.Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари ўз ваколатларини бошқа давлат органларидан, ўзга ташкилотлардан,
  4. 146-modda.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни

ХХVI боб. Молия, пул ва банк тизими

  1. 147-modda.Ўзбекистон Республикаси ўзининг ягона молия, пул ва банк тизимига эга.
  2. 148-modda.Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий
  3. 149-modda.Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқларни жорий қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасини
  4. 150-modda.Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир.
  5. 151-modda.Ўзбекистон Республикасининг банк тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ва банклардан иборатдир.

XXVII боб. Мудофаа ва хавфсизлик

  1. 152-modda.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини,
  2. 153-modda.Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга.

Олтинчи бўлим. Конституцияни ўзгартириш тартиби

  1. 154-modda.Олтинчи бўлим. Конституцияни ўзгартириш тартиби
  2. 155-modda.Олтинчи бўлим. Конституцияни ўзгартириш тартиби

Matn lex.uz’dan olingan. Ma’lumot uchun; murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.