Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:
1) шахснинг озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинишига ёки унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилишига сабаб бўлган қилмишларнинг ҳеч бири у фуқароси бўлган давлатнинг ёки доимий яшаш жойидаги давлатнинг қонунчилигига кўра жиноят деб эътироф этилмаса;
2) озодликдан маҳрум этилган шахсни ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни бериш тўғрисида мазкур давлат билан келишувга эришилмаган бўлса;
3) озодликдан маҳрум этилган шахсни ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни бериш Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлса;
4) озодликдан маҳрум этилган шахс ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахс ҳукмни ижро этувчи давлатнинг фуқароси бўлмаса;
5) хорижий давлатда жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги оқибатида ёки ушбу давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосларга кўра жазони ижро этиш мумкин бўлмаса;
6) озодликдан маҳрум этилган шахсни бериш тўғрисидаги сўров олинган пайтда озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисми олти ойдан кам бўлса;
7) хорижий давлатнинг қонунчилигида худди шундай тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси назарда тутилмаган бўлса;
8) хорижий давлатда зарурий даволанишни ва тегишли махсус тиббий чораларни таъминлаш имкони мавжуд бўлмаса;
9) Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
621-modda. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун хорижий давлатга беришни рад этиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.