Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларни бериш тўғрисидаги материалларни ўрганиб ва текшириб чиққанидан кейин, агар улар тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлса ҳамда ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда мазкур шахсларни бериш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда хорижий давлатнинг ваколатли органига ва бериш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида мурожаат қилган шахсга хабар қилади.
Ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсларнинг берилиши уларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш, афв этиш, амнистия актини қўллаш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни тугатиш ёки ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган тартибда илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу Кодекснинг 611-моддасида кўрсатилган шахсни бериш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида, шунингдек хорижий давлат судининг Ўзбекистон Республикаси судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги қарори ҳақида ҳукмни ёки ажримни чиқарган судни хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикасида амнистия акти эълон қилинган тақдирда, прокурорнинг илтимосномасига биноан суд берилган шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
619-modda. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш тартиби
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.