Jinoyat-protsessual kodeksi

611-modda. Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш ва қабул қилиб олиш асослари

Ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан: 1) жазони ўташни давом эттириш учун — Ўзбекистон Республикаси суди томонидан озодликдан маҳрум этилган чет эл фуқароси ўзи фуқаролигига мансуб бўлган давлатга берилиши ёки хорижий давлат суди томонидан озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий давлатдан қабул қилиб олиниши мумкин; 2) мажбурий даволашни давом эттириш учун — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ёки ушбу қилмишни содир этганидан кейин руҳий ҳолати бузилиши юзага келган ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси судининг қарори мавжуд бўлган чет эл фуқароси ўзи фуқаролигига мансуб бўлган давлатга берилиши ёки хорижий давлат суди томонидан ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий давлатдан қабул қилиб олиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.