Jinoyat-protsessual kodeksi

604-modda. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб беришни кечиктириш ва вақтинча ушлаб бериш

Ўзига нисбатан ушлаб бериш тўғрисида сўров келиб тушган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилаётган ёки жазони ўтаётган бўлса, уни ушлаб бериш жиноят иши тугатилгунига, ҳукм ижро этилгунига ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра жазодан озод қилингунига қадар кечиктирилиши мумкин. Агар жазони ўтаётган шахсни ушлаб беришни кечиктириш жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетишига сабаб бўлиши ёки жиноятни тергов қилишга зарар етказиши мумкин бўлса, сўралаётган шахс, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланган шартларга риоя этиш мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда, вақтинча ушлаб берилиши мумкин. Вақтинча ушлаб берилган шахс жиноят иши бўйича қайси процессуал ҳаракатлар бажарилиши учун ушлаб берилган бўлса, ўша процессуал ҳаракатлар бажарилганидан кейин, бироқ шахс топширилган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай қайтариб берилиши керак. Ҳар иккала давлат ваколатли органларининг ўзаро аҳдлашувига кўра бу муддат шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун ҳукм қилинган ёки қонунга мувофиқ ҳукм қилиниши мумкин бўлган жазо муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.