Суд ажримининг кириш қисмида:
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
3) амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва уларнинг шахси тўғрисидаги, иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Суд ажримининг тавсиф-асослаш қисмида илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади.
Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:
амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;
прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув ёки суриштирув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;
прокурорнинг илтимосномасини қисман қаноатлантириш ва ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;
эҳтиёт чораси тўғрисидаги;
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги;
фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги.
Суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахс томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин, бундай шикоят ва протестлар тегишинча апелляция тартибида кўриб чиқилиши лозим.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
591-modda. Суднинг ажрими
(591-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.