Фуқаровий жавобгар: айблов ва фуқаровий даъвонинг мазмунини билиш; даъвога эътироз билдириш; тушунтириш бериш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил олиш; далиллар тақдим қилиш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; суд томонидан иш бўйича дастлабки эшитув ўтказилаётганда ҳамда биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд ҳукми ва ажримининг фуқаровий даъвога тегишли қисми устидан шикоятлар бериш; иш бўйича келтирилган шикоят ва протестлардан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эгадир.
Фуқаровий жавобгар: суриштирувчи, терговчи, прокурор, суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши ва уларнинг талабларига асосан фуқаровий даъвога тегишли бўлган далиллар тақдим қилиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
59-modda. Фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.