Суднинг ажрими қуйидаги қоидалар бўйича тузилади.
Суд ажримининг кириш қисмида:
1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;
2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
3) гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Суд ажримининг тавсиф қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 585-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.
Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:
1) жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ёки ушбу Кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича тугатиш ёхуд уни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни амалга ошириш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;
2) эҳтиёт чораси тўғрисидаги;
3) ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги;
4) зарарни қоплаш тўғрисидаги.
Суднинг ажримига гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячи томонидан хусусий шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
586-modda. Суд ажрими
(586-модда тўртинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.