Jinoyat-protsessual kodeksi

576-modda. Алоҳида хонада суд ҳал қиладиган масалалар

(576-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)

Алоҳида хонада суд қуйидаги масалаларни ҳал қилади: 1) жиноят содир этилганми ёки ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганми; 2) ана шу жиноят ёки ижтимоий хавфли қилмиш иши кўрилаётган шахс томонидан содир этилганми; 3) ҳозирги вақтда мазкур шахснинг руҳий ҳолати бузилганми; 4) жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган ёки ақли норасо ҳолда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш талаб этиладими ва агар талаб этилса, айнан қандай чорани қўллаш керак; 5) мазкур шахс руҳий касалликдан умумий асосларда даволанишга муҳтожми. Суд, шунингдек ушбу Кодекс 457-моддаси биринчи қисмининг 10 — 14-бандларида назарда тутилган масалаларни ҳам ҳал қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.