Jinoyat-protsessual kodeksi

568-modda. Суд-психиатрия экспертизаси аниқлайдиган масалалар

(568-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)

Суд-психиатрия экспертизаси ўтказишда қуйидаги масалалар аниқланиши лозим: 1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда руҳий ҳолати ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада сурункали ёки вақтинча бузилганлик, ақли заифлик ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилиши ҳолатида бўлганлиги; 2) ҳозирги вақтда шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги оқибатида ҳукм қилиш ва жазолашнинг унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олиши ёки кўрсата олмаслиги; 3) ушбу руҳий ҳолатнинг бузилиши сурункалими ёки шахс муайян муддат мобайнида тузалиши мумкинми; 4) шахс дучор бўлган руҳий ҳолатнинг бузилиши янги ижтимоий хавфли қилмишни келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми; 5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми; 6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий ҳолати бузилганми ва улар нималардан иборат. Шахсни эксперт тадқиқоти ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ушбу Кодекснинг 265 — 269-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.