Jinoyat-protsessual kodeksi

566-modda. Исботланиши лозим бўлган ҳолатлар

(566-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)

Жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахснинг жинояти тўғрисидаги иш бўйича шахсда руҳий ҳолатининг жиноят содир этганидан кейин юзага келган ва жазонинг қўлланилишини истисно этадиган тарзда бузилганлиги исботланиши лозим. Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик тўғрисидаги иш юзасидан қуйидагилар исботланиши лозим: 1) ушбу Кодекс 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатлар; 2) қилмишни содир этган пайтида шахснинг руҳий ҳолати сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилганлиги, буларнинг оқибатида у ақли норасолик ҳолатида бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги; 3) мазкур шахснинг суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси вақтидаги руҳий ҳолати. Жиноят содир этганидан сўнг руҳий ҳолати бузилган шахснинг иши бўйича, худди шунингдек ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасолик ҳолатида содир этган шахснинг иши бўйича шахснинг бундан буёнги хулқ-атвори унинг ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги, унинг даволанишга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишига зарурат борлигини ёки йўқлигини ва айнан қандай чоралар қўллаш лозимлигини ҳал қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар исботланиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.