Jinoyat-protsessual kodeksi

559-modda. Суриштирувни, дастлабки терговни тамомлаш ва вояга етмаган шахсни иш материаллари билан таништириш

(559-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги ЎРҚ-587-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/587/4122-сон)

Вояга етмаган айбланувчига суриштирув, дастлабки тергов тамомланганлиги эълон қилиниб, унга иш материаллари кўрсатилаётганда унинг қонуний вакили иштирок этади. Суриштирувчи, терговчи қонуний вакилга айбланувчини иш материаллари билан таништириш вақти ва жойи тўғрисида хабар бериши керак. Суриштирувчи, терговчи вояга етмаган айбланувчига унинг шахси шаклланишига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган иш материалларини танишиш учун кўрсатмаслик тўғрисида қарор чиқаришга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.