Jinoyat-protsessual kodeksi

545-modda. Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш

Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала жамоат бирлашмаси ёки жамоа илтимосномаси бўйича, жазони ўтаб чиққан шахс меҳнатга қобилиятсиз бўлган тақдирда эса, унинг илтимосномаси бўйича ҳам мазкур шахс турган жойдаги туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан кўриб чиқилади. Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масала судья томонидан кўриб чиқилаётган пайтда илтимоснома ким ҳақида берилган бўлса, шу шахснинг, шунингдек илтимос қўзғатган жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг вакили қатнашиши шарт. Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мавжуд материалларни ўқиб эшиттириш билан бошланади, сўнг судья чақирилган шахсларни тинглайди, маҳкумнинг ахлоқ тузатиш ишларини ўташ вақтида ҳалол меҳнат қилганлиги ва намунали хулқидан далолат берувчи маълумотларни аниқлаб олади. Ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни маҳкумнинг умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги илтимоснома юзасидан судья чиқарган ажрим устидан юқори судга шикоят бериш ва протест билдириш мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.