Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади.
Судья жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга, колониядан турмага ўтказишни рад этса, бу масала юзасидан киритилган тақдимнома ёки илтимоснома рад қилиш ҳақида қарор чиқарилган кундан бошлаб камида олти ой ўтгач қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш тарбия колонияси маъмуриятининг болалар масалалари бўйича комиссия билан келишилган тақдимномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.
Ўн саккиз ёшга тўлган маҳкумни тарбия колониясидан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш масаласини ҳал этишда судья унинг тузалиш даражасини ҳисобга олиши лозим. Маҳкум тарбия колониясида жазони ўташ муддатини давом эттириш учун узоғи билан йигирма бир ёшга тўлгунга қадар қолдирилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
537-modda. Озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни сақлаш шароитини жазони ўташ вақтида ўзгартириш
(537-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.