Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида назарда тутилган ҳолларда жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.
Интизомий қисмда жазони ўтаётганларга нисбатан ана шу чоралар интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномасига ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан қўлланилади.
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ўн саккиз ёшга тўлмай жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ва болалар масалалари бўйича комиссиянинг биргаликдаги тақдимномасига биноан ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига асосан судья томонидан қўлланилади.
Муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазодан озод қилиш жамоат бирлашмаси, жамоа, маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига биноан судья томонидан амалга оширилади.
Ушбу масалалар тўғрисидаги тақдимномалар ёки илтимосномалар уларни рад этиш тўғрисида қарор чиққан кундан бошлаб камида олти ой ўтгач, қайта кўриб чиқилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
536-modda. Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш тартиби
(536-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.