Jinoyat-protsessual kodeksi

527-modda. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича суд ажрими

(527-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, тафтиш инстанцияси суди қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради: 1) суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судига юбориш тўғрисида; 2) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш, янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш ва ишни ушбу Кодекснинг 416, 417-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда прокурорга юбориш тўғрисида; 3) агар янги тергов ишини юритишга ёки жиноят ишини судда кўришга зарурат бўлмаса, суд ҳукмини, ажримини бекор қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисида; 4) янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлашни рад этиш тўғрисида. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала бўйича тафтиш инстанцияси суди ажримининг кўчирма нусхаси прокурорга ва аризачига юборилади. Ажримнинг кўчирма нусхаси бошқа манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосига кўра юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.