Агар прокурорга келиб тушган аризада ёки хабарда ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги кўрсатилган бўлса, уларни текшириш ёки тергов қилиш натижалари бўйича иш юритишни янги очилган ҳолатлар туфайли қайтадан бошлаш учун асослар аниқланганда прокурор тафтиш инстанцияси судига тегишли протест киритади.
Протест ушбу Кодекс 522-моддаси учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда жиноят иши материаллари ва бошқа иш бўйича ҳукмнинг кўчирма нусхаси, шу модда учинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда эса тергов материаллари илова қилинган ҳолда судга юборилади.
Прокурор янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида судга протест киритиш учун асослар йўқ деб топса, бу ҳақда асослантирилган қарор чиқаради.
Прокурор қарорининг кўчирма нусхаси уч сутка ичида аризачига юборилиб, унга қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш ёки янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисида илтимоснома билан судга мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
525-modda. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қўзғатиш тўғрисидаги аризаларни, хабарларни прокурор томонидан кўриб чиқиш
(525-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.