Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибида берилган шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) бўйича жиноят ишини суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар тафтиш тартибида протест (хусусий протест) киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни суддан ўз ваколатлари доирасида талаб қилиб олишга ҳақли. Ишларни талаб қилиб олишга ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари, шунингдек судьянинг тақдимномаси, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
521⁸-modda. Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида текшириш учун талаб қилиб олиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.