Jinoyat-protsessual kodeksi

521⁶-modda. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми, ажрими

Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмида, ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) суд ишининг рақами, ҳукм, ажрим чиқарилган сана ва жой; 2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар; 3) тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берган шахс; 4) устидан тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилган ҳукмнинг, ажримнинг қарор қисми мазмуни; 5) шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) тафтиш инстанцияси суд мажлисида иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри; 6) ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарори. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) қаноатлантирилмай қолдирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ажримида биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукми қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг ажрими қонуний ва асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест (хусусий шикоят, хусусий протест) эса қаноатлантирилмасдан қолдирилишининг асослари кўрсатилиши керак. Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ажримида Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган суд қарорининг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекснинг 472-моддаси талабларига риоя этган ҳолда ёзма шаклда қолдиришга ҳақлидир. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг ҳукми, ажрими уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай жиноят иши билан бирга ижро этиш учун юборилади. Маҳкумни дарҳол қамоқдан ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазодан озод этиш учун асос бўладиган ҳукм, ажрим, агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, суд залида ижро этилади. Бошқа ҳолларда, ҳукмнинг, ажримнинг кўчирма нусхаси ҳукм, ажрим чиқарилганидан кейин тафтиш инстанцияси суди томонидан жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш ўз зиммасига юклатилган ички ишлар органига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.