Жиноят ишини тафтиш тартибида суд мажлисида кўришда қуйидагилар иштирок этиши шарт:
1) тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор;
2) ҳимоячи — ушбу Кодекснинг 51 ва 52-моддаларида кўрсатилган ҳолларда.
Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этишга ҳақли. Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг иштирок этиши зарурлиги тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади. Мазкур шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали иштирок этиши мумкин.
Тафтиш тартибида кўрилаётган иш бўйича суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кўришга монелик қилмайди, бундан суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар мустасно.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
521²-modda. Ишни Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўришда тарафларнинг суд мажлисида иштирок этиши
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.