Jinoyat-protsessual kodeksi

521¹⁷-modda. Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида; 2) айрим суд қарорларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд қарорларидан бирини ўз кучида қолдириш тўғрисида; 3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида; 4) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида; 5) ушбу Кодекс 493-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва жиноят ишини биринчи инстанция судига юбориш тўғрисида; 6) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг ҳукмини, ажримини ўзгартириш тўғрисида; 7) шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибидаги ишни юритишни тугатиш тўғрисида. Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида, 4 — 7-бандларида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ажрим чиқаради. Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ишни тафтиш тартибида кўрувчи суд ҳукм чиқаради. Жиноят ишини тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ушбу Кодекснинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлган тақдирда хусусий ажрим чиқаради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.