Jinoyat-protsessual kodeksi

521¹⁴-modda. Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун тайёрлаш

Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) билан бирга келиб тушганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш тартибида шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, унинг ҳимоячисини, қонуний вакилини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг (хусусий шикоятнинг, хусусий протестнинг) кўчирма нусхаси юборилади ёхуд тафтиш инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга (хусусий шикоятга, хусусий протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилганидан кейин маҳкум, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, прокурор, жабрланувчи, унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, агар шикоят, протест (хусусий шикоят, хусусий протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш тафтиш тартибида кўриладиган вақт ҳақида ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.