Jinoyat-protsessual kodeksi

521¹¹-modda. Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрим

Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) ажрим чиқарилган жой ва сана; 2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми; 3) тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахс ҳақидаги маълумотлар; 4) ҳукм, ажрим чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг ҳукми, ажрими чиқарилган сана; 5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (хусусий шикоятнинг) мазмуни; 6) тафтиш тартибидаги шикоятни (хусусий шикоятни) кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш сабаблари ва асослари. Суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, унинг ўринбосарига шикоят қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосари тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят) берган шахснинг шикоятига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаришга ва шикоятни (хусусий шикоятни) жиноят иши билан бирга тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.