Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳақлидир. Бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлайди. Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт. Ҳимоячидан воз кечганлик ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилади ёхуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилади. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилмайди.
Ушбу Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4, 8, 8³, 84 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмайди.
Ҳимоячидан воз кечиш гумон қилинувчини, айбланувчини ёки судланувчини кейинчалик ишда ҳимоячи иштирок этишига рухсат бериш ҳақида илтимос қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Бундай илтимос барча ҳолларда қаноатлантирилиши керак. Суд тергови давомида ҳимоячининг иштирок этиши ҳақида берилган илтимоснома ишнинг ҳолатларини ҳисобга олиб ва судланувчига ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш манфаатларини кўзлаб суд томонидан ҳал этилади. Ҳимоячининг суд мажлиси давомида ишга киришиши суд терговини қайта бошлаш учун асос бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
52-modda. Ҳимоячидан воз кечиш
(52-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.