Jinoyat-protsessual kodeksi

515-modda. Тафтиш тартибида шикоят бериш ва протест билдириш тартиби

Қуйидагилар устидан тафтиш тартибида шикоят берилади ёки протест билдирилади: 1) туман (шаҳар) судларининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига; 2) ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига: туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан; Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар ва улар юзасидан чиқарилган апелляция ёки кассация инстанциясининг ҳукмлари, ажримлари устидан шикоят (протест) берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш учун протест билдирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест билдириш учун ушбу Кодекснинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг аризалари (илтимосномалари), шунингдек судьянинг тақдимномаси, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари сабаб бўлади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган тафтиш тартибидаги шикоятлар ва протестлар ҳукмни, ажримни чиқарган суд орқали берилади. Шикоят ёки протест бевосита Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига берилган тақдирда, суд уларни ҳукмни, ажримни чиқарган судга ушбу Кодекснинг 479-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади. Ушбу моддада белгиланган тартиб тафтиш тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдириш тартибига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.