Jinoyat-protsessual kodeksi

512-modda. Ҳукмлар, ажримлар устидан тафтиш тартибида протест билдириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация, тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судларининг ҳукмлари ва ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар ҳамда улар бўйича апелляция ёки кассация инстанциясининг чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига тафтиш тартибида протест билдиришга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.