Қуйидаги ишлар бўйича:
1) вояга етмаганларнинг иши бўйича;
2) соқовлар, карлар, кўрлар, жисмоний нуқсони ёки руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишга қийналадиган бошқа шахсларнинг иши бўйича;
3) судлов иши олиб борилаётган тилни билмайдиган шахсларнинг иши бўйича;
4) жазо чораси сифатида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича;
5) шахсларнинг манфаатлари ўзаро қарама-қарши бўлиб, улардан ақалли бири ҳимоячига эга бўлган ишлар бўйича;
6) давлат айбловчиси ёки жамоат айбловчиси иштирок этаётган ишлар бўйича;
7) жабрланувчининг вакили сифатида адвокат иштирок этаётган ишларда;
8) тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда;
8.¹) суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган ишларда;
8.²) ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича;
8.³) шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек қамоқда сақлаш, уй қамоғи муддатини узайтириш масаласи кўриб чиқилаётганда;
8.⁴) айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича;
9) апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари суди томонидан кўриладиган ишларда ҳимоячи иштирок этиши шарт.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишнинг мураккаблиги ва бошқа ҳолатлари туфайли гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда қийналиши мумкин деган хулосага келса, бошқа ишлар бўйича ҳам ҳимоячининг иштирок этишини шарт деб топишга ҳақлидир.
Агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра ёхуд уларнинг розилиги билан бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ушбу Кодекс 50-моддасининг тўртинчи — ўнинчи қисмларида белгиланган тартибда жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
51-modda. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар
(51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.