Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) кассация инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади.
Кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли:
1) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга;
3) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;
4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
5) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
7) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришга.
Кассация инстанцияси судининг биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича чиқарилган ажрими узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекснинг 308, 317-моддаларида ва 59-бобида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
509¹²-modda. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни (хусусий протестни) кўриб чиқиш
(509¹²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.