Кассация инстанцияси судининг ҳукмида, ажримида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) суд ишининг рақами, ҳукм, ажрим чиқарилган сана ва жой;
2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;
3) кассация шикоятини (протестини) берган шахс;
4) биринчи инстанция судининг устидан шикоят (протест) берилган ҳукми, ажрими қарор қисмининг мазмуни;
5) шикоятнинг (протестнинг), кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг моҳияти, шунингдек прокурорнинг фикри;
6) шикоят (протест) бўйича кассация инстанцияси судининг қарори.
Шикоят (протест) қаноатлантирилмай қолдирилганда кассация инстанцияси судининг ажримида ҳукм қонуний, асосли ва адолатли деб, биринчи инстанция судининг ажрими қонуний ва асосли деб топилганлигининг, шикоят ёки протест эса қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Ҳукм, ажрим бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, кассация инстанцияси судининг ажримида Жиноят кодексининг ва ушбу Кодекснинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ҳамда бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган суд қарорининг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.
Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими суднинг тўлиқ таркиби томонидан имзоланади. Овоз беришда озчилик томонда қолган судья ҳукмга, ажримга имзо қўйиб, ўзининг алоҳида фикрини ушбу Кодекс 472-моддасининг талабларига риоя этган ҳолда ёзма тарзда қолдиришга ҳақлидир.
Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва дарҳол қонуний кучга киради.
Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай жиноят иши билан бирга ижро этиш учун юборилади.
Маҳкумни дарҳол қамоқдан ёки озодликдан чеклаш тариқасидаги жазодан озод этиш учун асос бўладиган ҳукм, ажрим, агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, суд залида ижро этилади. Бошқа ҳолларда ҳукмнинг, ажримнинг кўчирма нусхаси ҳукм, ажрим чиқарилганидан кейин кассация инстанцияси томонидан жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги озодликдан чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш ўз зиммасига юклатилган ички ишлар органига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
509¹⁰-modda. Кассация инстанцияси судининг ҳукми, ажрими
(509¹⁰-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.