Jinoyat-protsessual kodeksi

503-modda. Кассация шикояти (протести) берилганлиги тўғрисида хабардор қилиш

Ҳукм, ажрим чиқарган суд кассация шикояти (протести) берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилларини, прокурорни, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни ва уларнинг вакилларини, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч сутка ичида хабардор қилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхалари юборилади ёхуд ҳукмни, ажримни чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга уларнинг шикоятга, протестга доир эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи, эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда, тушунтирилади. Шикоят, протест юзасидан келиб тушган эътирозлар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилади. Тарафлар кассация шикоятига, протестига доир эътироз билан бирга янги материалларни алоҳида тақдим этишга ёки уларни талаб қилиб олиш ва текшириш тўғрисида, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.