Jinoyat-protsessual kodeksi

500-modda. Кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби

(500-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Қонуний кучга кирган ҳукмлар, ажримлар устидан кассация тартибида қуйидагича шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин: 1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукмлари, ажримлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига; 2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукмлари, ажримлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига; 3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукмлари, ажримлари устидан — айни шу судларга. Кассация шикоятлари ва протестлари ҳукмни, ажримни чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита кассация инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уни ҳукмни, ажримни чиқарган судга ушбу Кодекснинг 479-моддасида назарда тутилган талабларни бажариш учун юборади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.