Jinoyat-protsessual kodeksi

499-modda. Биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга (протест билдиришга) бўлган ҳуқуқ

(499-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, шунингдек жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Суд томонидан оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.