Ҳукм чиқарган суд апелляция шикояти, протести берилганлиги тўғрисида маҳкумни, оқланган шахсни, уларнинг ҳимоячиларини, қонуний вакилини, жабрланувчини, унинг вакилини, шунингдек фуқаровий даъвогарни, фуқаровий жавобгарни, уларнинг вакилларини агар шикоят, протест уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, хабардор қилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхалари ёхуд ҳукм чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали уларнинг электрон нусхалари билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади. Бунда тарафларга шикоят, протест юзасидан ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида бериш ҳуқуқи уларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Шикоят, протест устидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.
Тарафлар апелляция шикоятига, протестига доир эътироз билан бирга алоҳида ҳолда янги материалларни тақдим этишга ёхуд уларни талаб қилиб олиш ва текшириш, шунингдек ўзлари кўрсатган жабрланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни судга чақириш ва сўроқ қилиш ҳақида илтимоснома беришга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn497⁶-modda. Апелляция шикояти, протести берилганлиги тўғрисида хабар бериш
Oddiy tilda
**Апелляция шикояти, протести берилганлиги тўғрисида хабар бериш**
Нимани ангlatadi
Ҳукм чиқарган суд шахсларга апелляция шикояти ёки протести берилганлиги ҳақида маълумот юборади. Уларга шикоят ва протестнинг нусхалари билан танишиш имконияти берилади. Тарафлар ўз эътирозларини ёзма ёки электрон шаклда бериши мумкин.
Кимга тегишли
Бу ҳуқуқ маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячи, вакили, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва жавобгарга тегишли.
Аmalда
Суд сизни айбланувчи шахс сифатида апелляция шикояти берилганлиги ҳақида хабар беради. Сиз шикоятнинг нусхасини ўқиб, унга эътироз бериш ёки янги далилларни тақдим этиш ҳуқуқига эгасиз.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.