Jinoyat-protsessual kodeksi

497³⁴-modda. Суд ажрими устидан берилган хусусий шикоятни, протестни кўриб чиқиш

(497³⁴-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Ушбу Кодекснинг 497²-моддасида кўрсатилган шахслар биринчи инстанция судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда апелляция тартибида хусусий шикоят (хусусий протест) беришга ҳақли. Агар иш бўйича ҳукм чиқарилган, бироқ хусусий шикоят ёки хусусий протест фақат биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган бўлса, суд ҳукм устидан апелляция шикояти, протести бериш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг ишни юқори судга юборади. Суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) апелляция инстанцияси судида иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқилади. Апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўриш натижаларига кўра қуйидагиларга ҳақли: 1) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни (хусусий протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга; 2) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни янгидан судда кўриб чиқиш учун юборишга; 3) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга; 4) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга; 5) биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга; 6) биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишга; 7) биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришга. Апелляция инстанцияси судининг биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича чиқарилган ажрими узил-кесилдир, бундан ушбу Кодекснинг 308, 317-моддаларида ва 59-бобида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.