Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ҳар қандай судининг устидан шикоят (протест) берилган ҳукми ва ажрими ижро этилишини берилган шикоят (протест) кассация ёки тафтиш тартибида ҳал қилингунига қадар тўхтатиб туришга ҳақли, бундан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсати томонидан чиқарилган суд қарорлари мустасно. Қонуннинг очиқдан-очиқ бузилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахслар ишни талаб қилиб олиш билан бир вақтда ҳукмнинг, ажримнинг ижро этилишини то улар юзасидан шикоят (протест) берилгунига қадар кўпи билан уч ойга тўхтатиб туришга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn497-modda. Суднинг ҳукми ва ажрими ижро этилишини тўхтатиб туриш
(55-боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Суд ҳукми ва жазо ижро этилишини вақтинча тўхтатиш - бу жазо берилган шахсни қўлга олишни ёки жазо қўллашни кейинга сўрish. Олий суд раислари шикоят берилган ҳукмни кассация тартибида кўриб чиқилгунига қадар ижро этилишини тўхтатиб туришга ҳақли.
KIMGA TEGISHLI
Бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарларига берилган.
AMALDA
Масалан, жиноятчи Раҳим ҳукм қилинди ва жазо ижро этилишига шикоят берилди. Олий суд раиси шикоят кўриб чиқилгунича жазо ижро этилишини уч ойга тўхтатиб туриши мумкин, агар қонун очиқ бузилганлигининг далиллари бўлса.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.