Суд ҳукмни имзолаганидан кейин суд мажлиси залига қайтиб чиқади ва раислик қилувчи ёки халқ маслаҳатчиси ҳукмнинг қарор қисмини эълон қилади.
Суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси, шу жумладан суд таркиби ҳам ҳукмни тик туриб эшитадилар.
Агар ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарлича билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, ҳукмнинг қарор қисми эълон қилингандан кейин, мазкур қисм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки у тушунадиган бошқа тилда ўқиб эшиттирилиши керак.
Раислик қилувчи судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, ҳукм устидан апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш муддати ва тартибини тушунтиради. Башарти судланувчи фавқулодда жазо чораси — умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган бўлса, унга афв этишни сўраб илтимос қилиш ҳуқуқи ҳам тушунтирилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
473-modda. Ҳукмни эълон қилиш
(473-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.