Суд ҳукм чиқариш вақтида алоҳида хонада (маслаҳатхонада) қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
1) судланувчи айбли деб топилаётган қилмиш ҳақиқатан содир этилганми;
2) бу қилмиш жиноят деб ҳисобланадими ва у Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилган;
3) бу қилмишни судланувчи содир этганми;
4) судланувчи жиноят содир этилишида айблими ва, башарти айбли бўлса, унинг айби қандай шаклда;
5) судланувчининг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатлар борми;
6) судланувчи содир этган жинояти учун жазоланиши керакми;
7) судланувчига қандай жазо тайинланиши лозим ва у шу жазони ўташи керакми;
8) судланувчини Жиноят кодексининг 34-моддасига мувофиқ ўта хавфли рецидивист деб топиш лозимми;
9) озодликдан маҳрум қилинган маҳкум жазони қандай тартибли колонияда ўташи лозим ва жазо муддатининг бир қисмини турмада ўташи керакми;
10) фуқаровий даъво қаноатлантирилиши керакми, бу даъво кимнинг фойдасига ва қанча миқдорда қаноатлантирилиши лозим, шунингдек фуқаровий даъво қўзғатилмаган бўлса, жиноят туфайли келтирилган мулкий зарар ундирилиши керакми, судланувчилар шериклик ёки ҳиссадорлик тартибида жавобгарликка тортилишлари лозимми;
11) фуқаровий даъвони таъминлаш учун хатланган мол-мулкни нима қилиш керак;
12) ашёвий, ёзма ва рақамли далилларни нима қилиш керак;
13) процесс чиқимларини кимнинг зиммасига ва қанча миқдорда юклаш керак;
14) судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш, илгаригисини қолдириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш керакми;
15) судланувчига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд унинг устидан ҳомийлик белгилаш зарурми.
16) судланувчига нисбатан лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш керакми.
17) судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш зарурми.
Судланувчи бир неча жиноятни содир этганликда айбланаётган бўлса, суд ушбу модданинг 1 — 8-бандларида назарда тутилган масалаларни ҳар бир жиноят бўйича алоҳида-алоҳида ҳал қилади.
Жиноятни содир этишда бир неча судланувчи айбланаётган бўлса, суд ушбу моддада кўрсатилган масалаларни ҳар бир судланувчига нисбатан алоҳида-алоҳида ҳал қилади.
Ушбу модданинг 15-бандида назарда тутилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари экспертнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлгандагина қўлланилиши мумкин.
Суд муҳокамаси жараёнида ушбу Кодекс 533-моддасининг биринчи қисми 1 — 4-бандларида назарда тутилган ҳолатлардан бирортаси аниқланиб қолса, суд ҳукмнинг ижросини қонунда белгиланган тартибда кечиктириш масаласини муҳокама қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
457-modda. Ҳукм чиқариш вақтида суд ҳал қиладиган масалалар
(457-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонунига асосан 17-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.