Бир неча шахсни турли ҳудудларда содир этган жиноятлари учун айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари, шунингдек бир шахсни бир неча жиноятни содир этишда айблаш тўғрисидаги жиноят ишлари бирлаштирилганда, агар бу ишлар бир хил даражадаги икки ёки бир неча суднинг судловига тегишли бўлса, иш дастлабки тергов ёки суриштирув қайси ҳудудда тамомланган бўлса, шу ҳудуддаги суд томонидан кўрилади.
Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар турли даражадаги судларнинг судловига тегишли бир неча жиноятни содир этишда айбланган бўлса, бундай ишлар юқори суд томонидан кўрилади.
Башарти иш бўйича бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айблансалар ва бу шахслардан лоақал бири ёки жиноятлардан бири ҳақидаги иш ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлса, барча жиноятлар ва барча шахсларга доир иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
392-modda. Жиноят ишлари бирлаштирилганда уларнинг судловга тегишлилиги
(392-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.