Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судловига ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишлидир.
Агар бир судда кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси пайтида судланувчи томонидан бошқа суд судловига тегишли жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ишни кўриб чиқиш суд муҳокамасини бошлаган суд томонидан давом эттирилади.
Ушбу Кодекснинг 31¹-моддасида назарда тутилган процессуал мажбурлов чораларини судга қадар иш юритиш босқичида қўллаш, шунингдек процессуал ҳаракатларни амалга ошириш масалалари тергов судьялари судловига тегишлидир.
Ҳарбий судларнинг судловига тегишли ишлар қонунчилик билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судловига ўта мураккаб ва аҳамиятли ишлар тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб ва аҳамиятли бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига кўриш учун топширишга ҳақли.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси жиноят ишини, агар у мазмунан ўта мураккаб бўлмаса, жиноят ишлари бўйича тегишли туман (шаҳар) судига, шунингдек ҳудудий ҳарбий судга кўриш учун топширишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
389-modda. Жиноят ишларининг судловга тегишлилиги
(389-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.