Jinoyat-protsessual kodeksi

384-modda. Айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурор ҳал этиши лозим бўлган масалалар

(384-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)

Прокурор ёки унинг ўринбосари терговчидан айблов хулосаси ёки суриштирувчидан айблов далолатномаси билан келган жиноят ишини ўрганиб чиқиши ва: 1) айбланувчи зиммасига қўйилаётган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини ва бу қилмишда жиноят таркиби бор-йўқлигини; 2) қўйилган айб ишдаги мавжуд далиллар билан асослантирилган-асослантирилмаганлигини; 3) айбланувчининг исботланган барча жиноий қилмишлари айблов мазмунига киритилган-киритилмаганлигини; 4) жинояти фош қилинган барча шахслар айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган-қилинмаганлигини; 5) айбловни ёки ишни тугатишга сабаб бўладиган ҳолатлар бор-йўқлигини; 6) айбланувчининг қилмишларига тўғри ёки нотўғри тавсиф берилганлигини; 7) терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинганлигини; 8) эҳтиёт чораси тўғри ёки нотўғри танланганлигини; 9) фуқаровий даъвони ва бошқа мулкий ундиришларни таъминлаш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини; 10) жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланган-аниқланмаганлигини ҳамда уларга барҳам бериш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини; 11) тергов синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилган-ўтказилмаганлигини, барча важлар текширилганлигини ва ҳимоянинг илтимосномалари кўриб чиқилганлигини; 12) ишни бирлаштиришда ёки ажратишда ушбу Кодекснинг 332-моддаси талабларига риоя этилган-этилмаганлигини; 13) айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси ушбу Кодекснинг 379, 380 ва 381¹²-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилган-тузилмаганлигини; 14) суриштирувчи ва терговчи ушбу Кодекснинг бошқа талабларига риоя қилган-қилмаганлигини текшириши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.