Суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилади.
Жиноят содир этилгани тўғрисидаги ариза ва хабарларни кўриш ҳамда ҳал қилиш, текширишни амалга оширишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби, чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги суриштирув ва дастлабки тергов органларининг қонунларнинг ижро этилиши устидан олиб борадиган назоратининг соҳасидир.
Суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириб, прокурор ўз ваколати доирасида:
суриштирув ва дастлабки тергов органларидан ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, суриштирув, дастлабки тергов ишларининг боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади; содир этилган ёки тайёрланаётган жиноятлар ҳақидаги ариза ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳал этиш тўғрисидаги қонун талаблари қай даражада ижро этилаётганлигини ҳар ой камида бир марта текширади;
суриштирувчилар ва терговчиларнинг шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади;
жиноятларни тергов қилиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш жиноят тавсифини белгилаш, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, айрим тергов ҳаракатларини бажариш ва жиноят содир этган шахсларни қидириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар беради;
қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд қамоқда сақлаб туриш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисида, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради ёхуд айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
мурдани эксгумация қилиш тўғрисида, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради;
паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақида судга илтимоснома киритади ёхуд илтимосномага розилик беради;
тинтув ўтказиш ҳақида, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақида, мол-мулкни хатлаш тўғрисида судга илтимоснома киритади ёки илтимосномага розилик беради;
гувоҳларнинг ва жабрланувчиларнинг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида судга илтимоснома киритади;
гумон қилинувчи ёки айбланувчи билан айбга иқрорлик тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда келишув тузади;
терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш, қидириш ҳақидаги қарорлар, суднинг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримини ижро этишни, шунингдек прокурор ёки прокуратура терговчиси юритувидаги ишлар юзасидан жиноятларни очиш ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш учун зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатмалар беради;
суриштирувда, дастлабки терговда иштирок этади ҳамда зарур ҳолларда, ушбу Кодексга мувофиқ ҳар қандай иш бўйича айрим тергов ҳаракатларини шахсан бажаради ёки терговни тўлиқ амалга оширади;
уй-жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ҳамда бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи ҳамда абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар ҳақида ахборот олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг ҳамда терговчининг бошқа ҳаракатларига рухсат беради;
дастлабки тергов ва суриштирув муддатларини ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда узайтиради;
ишларни суриштирув ва дастлабки тергов органларига қўшимча тергов ўтказиш тўғрисидаги ўз кўрсатмалари билан қайтаради;
жиноят ишини прокуратуранинг бир терговчисидан бошқасига, ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда эса, бир дастлабки тергов ва суриштирув органидан бошқа дастлабки тергов ва суриштирув органига ўтказади;
суриштирувчини ёки терговчини, башарти улар ишнинг тергови чоғида қонун бузилишига йўл қўйган бўлсалар, суриштирув ёхуд дастлабки тергов ишларини давом эттиришдан четлатади;
жиноят ишлари қўзғатади ёки уларни қўзғатишни рад этади, ишларни тугатади ёхуд юритилишини тўхтатади; қонунда назарда тутилган ҳолларда терговчи ёки суриштирувчининг ишни тугатишига розилик беради; айблов хулосаси, айблов далолатномаси ёки қарорини тасдиқлайди, ишларни судга юборади.
Прокурорнинг ушбу Кодексда назарда тутилган тартибга мувофиқ суриштирув ва дастлабки тергов органларига ҳамда терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга терговга қадар текшириш ўтказиш, ишларни қўзғатиш ва тергов қилиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалари ана шу органлар учун мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
382-modda. Прокурорнинг ваколатлари
(382-модда учинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 15 августдаги ЎРҚ-1081-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.