Jinoyat-protsessual kodeksi

381⁵-modda. Жиноят ишини ўтказиш

Жиноят ишини бир суриштирув органи доирасида бир суриштирувчидан бошқа суриштирувчига ўтказиш шу суриштирув органининг раҳбари ёки суриштирув бўлинмаси бошлиғи томонидан амалга оширилади. Ишни бир суриштирув бўлинмасидан бошқасига ўтказиш юқори суриштирув органи раҳбари ёки юқори суриштирув бўлинмасининг бошлиғи томонидан прокурор розилиги билан амалга оширилади. Ишни бир суриштирув органидан бошқа суриштирув органига ўтказиш прокурор розилиги билан амалга оширилади. Терговнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида прокурор қуйидаги ҳолатларда ишни судга қадар юритишнинг ҳар қандай босқичида жиноят ишини дастлабки тергов шаклида тергов қилиш учун дастлабки тергов органига ўтказиши ёки ўз иш юритувига олиши мумкин: 1) ишда айбланувчи тариқасида иштирок этиш учун жалб қилиниши лозим бўлган шахсни аниқлаш учун дастлабки тергов органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларни жалб қилган ҳолда қўшимча тергов ва процессуал чораларни қўллаш зарур бўлганда; 2) ушбу Кодекснинг 345-моддаси ўн биринчи қисми 1 — 5-бандларида назарда тутилганда. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича жиноят ишини ўтказиш ҳақида прокурор асослантирилган қарор чиқаради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.