Jinoyat-protsessual kodeksi

381²-modda. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги

(381²-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)

Суриштирув қуйидагиларнинг суриштирувчилари томонидан олиб борилади: 1) ички ишлар органларининг — Жиноят кодексининг 105-моддаси биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддаси биринчи қисмида, 111, 112-моддаларида, 114-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 115-моддасида, 117-моддаси биринчи қисмида, 120-моддасида, 121-моддаси биринчи қисмида, 122¹-моддаси биринчи қисмида, 125, 125¹, 126-моддаларида, 126¹-моддаси биринчи — тўртинчи қисмларида, 127¹-моддаси биринчи қисмида, 129-моддаси биринчи қисмида, 129¹-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 133-моддаси биринчи қисмида, 136-моддасида, 138-моддаси биринчи қисмида, 139, 140-моддаларида, 168-моддаси биринчи қисмида, 169-моддаси биринчи қисмида, 170-моддасида, 171-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 172-моддасида, 173-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 185, 185¹-моддаларида, 196¹-моддаси биринчи қисмида, 196²-моддаси биринчи қисмида, 216¹-моддаси биринчи қисмида, 216²-моддасида, 225-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 226-моддаси биринчи қисмида, 227, 227¹-моддаларида, 228-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида, 228¹-моддасида, 228²-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 229, 229²-моддаларида, 229³-моддаси биринчи — бешинчи қисмларида, 244⁴-моддаси биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 244⁵, 244⁶-моддаларида, 248¹-моддаси биринчи қисмида, 255²-моддаси биринчи қисмида, 259-моддаси биринчи қисмида, 260-моддаси биринчи қисмида, 260¹-моддаси биринчи қисмида, 261, 261¹, 261²-моддаларида, 262-моддаси биринчи қисмида, 262¹-моддаси биринчи қисмида, 263¹-моддаси биринчи қисмида, 266-моддаси биринчи қисмида, 268-моддаси биринчи қисмида, 269-моддаси биринчи қисмида, 270-моддаси биринчи қисмида, 273-моддаси биринчи қисмида, 274-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 276-моддаси биринчи қисмида, 276⁵-моддасида, 276⁸-моддаси биринчи қисмида, 276⁹-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 276¹⁰-моддаси биринчи қисмида, 277-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 278¹— 278⁶-моддаларида, 278⁷-моддаси биринчи қисмида, 278⁸-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278⁹-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича; 2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 122, 123-моддаларида, 232-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича; 3) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 177-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 179, 183-моддаларида, 184-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 184¹, 185²-моддаларида, 189 — 192-моддаларида, 276¹¹-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича; 4) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 130¹-моддасида, 184-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 244³-моддасида, 244⁴-моддаси биринчи қисмида, 250¹-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ бўлган жиноятларга доир ишлар бўйича. 5) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари — Жиноят кодексининг 250¹-моддаси биринчи қисмида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) ва 259¹-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича. Жиноят кодексининг 130-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 130¹-моддасида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 167-моддаси биринчи қисмида, 186²-моддаси биринчи қисмида, 244³-моддасида (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари) назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ишни қўзғатган орган томонидан олиб борилади. Жиноят кодексининг 237-моддаси биринчи қисмида, 238-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 239, 240-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича суриштирув ушбу иш қўзғатилишига сабаб бўлган жиноят қайси органнинг терговига тегишли бўлса, ўша орган томонидан олиб борилади. Агар суриштирувни олиб боришда бошқа суриштирув органи терговига тегишли янги жиноят аниқланса, ишни юритаётган суриштирув органи фақат тегишли прокурорнинг розилиги билан суриштирувни тўлиқ ҳажмда тамомлаши мумкин. Агар суриштирувни олиб боришда дастлабки тергов органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлган янги жиноят аниқланса, прокурорнинг розилиги билан жиноят иши ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговнинг тегишлилигига кўра дастлабки тергов органига ўтказилади. Агар суриштирувни олиб боришда дастлабки тергов органига тегишли бўлган ва тергов қилинаётган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган янги жиноят аниқланса, жиноят ишини ажратиш ва бошқаларга ўтказиш ушбу Кодекснинг 332 ва 345-моддаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда агар мазкур янги жиноят ушбу Кодекс 345-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган жиноятлар туркумига кирса, ажратилган жиноят иши бўйича дастлабки терговни амалга ошириш прокурор томонидан дастлабки тергов органига топширилади. Турли суриштирув органларига тегишли жиноят ишлари битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор суриштирувни олиб боришни оғирроқ жиноят тўғрисидаги жиноят ишининг тергови қайси органга тегишли бўлса шу органга, жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси тенг бўлганда эса, жиноят иши бўйича узоқроқ муддат давомида суриштирув олиб бораётган органга топширади. Суриштирув органлари терговига тегишли бўлган жиноят ишлари бошқа дастлабки тергов органлари терговига тегишли бўлган жиноят ишлари билан битта иш юритувига бирлаштирилганда, прокурор терговни олиб боришни ушбу Кодекснинг 345-моддасида белгиланган терговга тегишлилик қоидалари бўйича дастлабки тергов органига топширади. Жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) суриштирув органининг суриштирувчисига тегишли бўлади. Суриштирув, агар иш ҳолатларини анча тез, пухта, тўла, холисона, ҳар томонлама текширишга ёрдам берса, иш қўзғатилган жойда ёки гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи ёки гувоҳларнинг кўпчилиги турган ерда ҳам ўтказилиши мумкин. Юқори турувчи прокурор ёки юқори турувчи суриштирув бўлинмаси бошлиғининг фармойишига асосан суриштирув ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб борилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчилари ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича терговни суриштирув шаклида амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.