Суриштирувчи тўпланган далилларни ишни судга ўтказиш учун етарли деб топса, айблов далолатномаси тузади.
Айблов далолатномаси соддалаштирилган шаклда тузилади ва суриштирувда аниқланган ҳолатлар, айбланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, эълон қилинган айбловнинг мазмуни, шунингдек суриштирув давомида аниқланган ва ушбу жиноят иши учун аҳамиятли бўлган бошқа маълумотларни ўз ичига олади. Айблов далолатномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.
Айблов далолатномасига суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг яшаш жойи кўрсатилган рўйхати, шунингдек гумон қилинувчи ва айбланувчига нисбатан қанча вақт қамоққа олиш ёки уй қамоғи тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, ҳукмнинг фуқаровий даъво ва бошқа мулкий ундиришлар бўйича қисми ижросини таъминлаш чоралари, суд чиқимлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
Суд мажлисига чақирилиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарур бўлган ҳолларда, ушбу Кодекснинг 380-моддаси учинчи қисмига мувофиқ мазкур шахсларнинг тегишли рўйхати тузилади ва судга тақдим этилади.
lex.uz’dagi asl matnJinoyat-protsessual kodeksi
381¹²-modda. Айблов далолатномаси
(381¹²-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.