Jinoyat-protsessual kodeksi

370-modda. Терговчининг дастлабки тергов тўхтатилгандан кейинги ҳаракатлари

(370-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Терговчи дастлабки терговни тўхтатиш асосларига қараб ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли органлардан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахсларни аниқлаш, яшириниб юрган айбланувчиларни қидириб топиш учун кўрилаётган чоралардан мунтазам хабардор бўлиб туради ва шу мақсадда ўзи сўров хатлари юборади, маълумотлар ва тушунтирувлар олади, жамоатчиликнинг ёрдамидан фойдаланади ёхуд айбланувчининг дастлабки терговнинг тўхтатилишига сабаб бўлган касаллигидан вақти-вақти билан хабардор бўлиб туради. Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган ҳолларда терговчи жиноят содир этишда айбланаётган ва бошқа давлатлар ҳудудида яшириниб юрган шахсларни ушлаб беришни тартибга солувчи қонунчиликка ва халқаро шартномаларга мувофиқ чоралар кўради. Дастлабки тергов тўхтатилгандан кейин ва у қайта тиклангунга қадар тергов ҳаракатлари ўтказилишига йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.