Jinoyat-protsessual kodeksi

361-modda. Жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор

(361-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)

Шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқаради, унда: 1) айбланувчи тариқасида жалб этилаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган куни, ойи ва йили; 2) айбловнинг мазмуни, яъни шахснинг зиммасига қўйилаётган жиноят ҳодисаси, у содир этилган жой, вақт ва бошқа муҳим ҳолатлар баёни; 3) Жиноят кодексининг ушбу жиноятни назарда тутган моддаси, қисми, банди акс эттирилиши лозим. Жиноят кодексининг турли моддалари, қисмлари ёки бандларида назарда тутилган бир неча жиноятни содир этишда айблаганда, бу жиноятлардан ҳар бирининг моҳияти ва юридик тавсифи алоҳида кўрсатилиши лозим. Қарорнинг хулоса қисмида мазкур шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида тўхтамга келинганлиги ифодаланиши лозим.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.